Учта нарсани ёдда тутинг, БАХТЛИ* бўласиз:
1. Агар бир неъматга эришсангиз,Аллоҳга ҳамд айтинг!
2. Агар ризқингиз секин келса, Аллоҳга истиғфор айтинг!
3. Агар сизга қийинчилик етса, “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”ни кўпайтиринг!
Ҳамма нарса агар кўпайса, арзонлашади. Фақат ОДОБ~ ундай эмас...!
У кўпайган сари қимматлашиб бораверади...!
НАМОЗга дўзахдан қўрқиб эмас,
ЖАННАТга муштоқ бўлиб туринг!
Доим кимдир сизнинг ишингизга катта аҳамият беради. Сиз эса буни сезмайсиз
ҳам. Барча подшоҳларнинг эшигига:
“Яқинлашиш ва расмга олиш
тақиқланади!” деб ёзиб қўйилади. Лекин
подшоҳларнинг Подшоҳи эса биз БАНДАларига:
---“Аллоҳга САЖДА (ибодат) қилиб, (Унга)
яқин бўлинг!” деб айтади...!
Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади,~ дейишади...
Кимда нима бўлса, шуни инсонларга
тарқатади, сочади...!
“Сен учун” деб ЁЗИЛГАН* нарса заиф бўлишингга қарамай сенга КЕЛАДИ...!
“Сен учун ЭМАС” деб ёзилган нарсага кучли бўлишингга қарамай ета олмайсан...!
Гоҳида ~ СУКУТ бошқаларга суҳбат одобини ўргатиб қўйиш учун фойдали дарс вазифасини ўтайди...!
Бало~мусибат сенинг жисмоний
қувватингни эмас, Аллоҳдан
ёрдам сўраш қувватингни «СИНАШ» учун берилади...!
Агар эшакка ҳам кўп эътибор бериб юборсангиз, у ўзини араб ОТиман деб,~ ўйлайди...!
Ҳаётдаги кўп муаммоларимизнинг асосий
ИККИ САБАБИ* қуйидагилардир:
1. Ўйламасдан иш қиламиз.
2. Иш қилмасдан ўйлашда давом этаверамиз.
Ёлғончи билан дўстлашишдан эҳтиёт бўл! Чунки, у саробга ўхшайди. Яқинни узоқ қилиб кўрсатади, узоқни эса яқин
қилиб...!
Оптимист стаканнинг сув бор қисмига қарайди... Писсимист стаканнинг сув йўқ қисмига қарайди...!
Луқмони Ҳакимдан сўрашди:
---“Ҳикматни кимдан ўргандингиз?” У киши шундай жавоб бердилар:
---“Жоҳиллардан. Ҳар сафар улардан бир айбни кўрганимда, ўша АЙБдан четландим” !
Менга ДИН* ҳақида қуруқ гап гапирма...! Мени ўз ҳолимга қўй, мен динни сенинг хулқингда, муомалангда, ҳаёт тарзингда
кўрай...!
Қанчадан қанча гаплар ТИЛ* камонидан ўйламасдан отилади... Натижада ўзидан
МИНГ ЧАНДОН катта~катта жароҳатлар
қолдиради...!
Шикоятни кўпайтирма, чунки, яна ғам келади... ҲАМДни ўпайтир, "БАХТ" олиб келсин!
Одамлар сенинг шикоятларингни биринчи бор эшитиб, далда бўладилар. Кейинги сафар эса малоллана бошлайдилар...!
Албатта, қалбларда темирнинг зангидек ЗАНГ* бўлади... Уни кетказадиган нарса
истиғфордир...!
“Иложи йўқ” деган сўзни инсон ўз ожизлигини оқлаш ўйлаб топган...!
Икки нарса ҳаётга бўлган қарашингизни ўзгартиради:
беморлик ва мусофирлик...!
Ҳаёт ишлари сизга машаққат туғдираётган бўлса, ХАФА бўлманг! Атроф қанчалик қоронғу бўлса, Ой ҳам
шунчалик порлоқ ва нурли бўлиб кўринади...!
Қалб қалбни с....вса, кўз айбни кўрмайди...!
Икки киши орасидаги яхши муносабатни кўрсангиз, “Булар барча ишда бир ёқадан бош чиқаришади, ўзаро келишишади” деб ўйламанг.
“Улардан бири иккинчисининг
айбларига кўз юмяпти” деб ўйланг...!
Ўзингни хатоларингга ~ АДВОКАТ, бошқаларнинг хатосига эса~ ПРОКУРОР* бўлма...!